Коронавирус қарши курашиш махсус комиссияси қарори билан, маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, 28 январдан концерт-томоша тадбирларини санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.
Уларга қуйидаги талаблар қўйилади:
- концерт саройларини фақат 50 фоизгача тўлдириш;
- ўриндиқлардан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бўш қоладиган ўриндиқларни консервация қилиш;
- концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда ходимлар қатъий ниқобда бўлиши.