«Шахсий маълумотлар тўғрисида» ги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди.
Ҳужжат 27−1-модда билан тўлдирилди.
Ўзгартиришларга кўра:
- Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;
- маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан Интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;
- маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.
«Шахсий маълумотлар тўғрисида» ги қонун икки йил олдин — 2019 йил январь ойида қабул қилинган ва ўша йилнинг 1 октябридан кучга кирган.
Шахсий маълумотлар маълум бир шахсга тегишли бўлган, уни аниқлашга имкон берадиган электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий воситада ёзилган маълумотларни англатади.