Фарғона ва Урганч шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, мамлакатда туризм ва ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида Урганч-Фарғона-Урганч йўналиши бўйича 3 ва 6 февраль кунлари самолётлар қатновлар амалга оширилади.
Парвозлар жадвали:
- Урганч — Фарғона — учиш 10:55да, қўниш 12:35да
- Фарғона-Урганч — учиш 14:05да, қўниш 15:45да.
11- февралдан бошлаб Урганч-Фарғона-Урганч йўналиши бўйича парвозлар мунтазам равишда пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.