Қонунчилик палатасининг 3 февралдаги мажлисида депутатлар Марказий сайлов комиссиясига таркибига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқишди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.
Унга кўра, депутатлар комиссиянинг 8 нафар янги аъзоси номзоди, қолаверса, амалдаги 7 нафар аъзо ваколатини тугатишни маъқуллашган.
Ваколати тугатилганлар орасида Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ҳам бор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. 1995−2004 йилларда Олий хўжалик судининг раиси, 2004−2005 йилларда Конституциявий суди раиси бўлиб ишлаган. 2005 йил 7 майдан буён Марказий сайлов комиссиясининг раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
8 нафар янги аъзо орасида Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Зайниддин Низамходжаев, Адлия вазири ўринбосари Бахром Кучкаров ҳам бор.
Қолаверса:
- Эргаш Юсупов — Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
- ️Александр Фармонов — «Ўзэлектроаппарат» АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси;
- Муяссар Кадирова — Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси;
- ️Шуҳрат Джураев — пенсияда;
- Орифжон Базаров — Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори;
- Алишер Усмонқулов — Жиззах политехника институти ректори ҳам ўрин олган.
Ваколати тугатилганлар:
- Отагалди Бобожонов — Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Халқ қабулхонаси мудири
- Эсанбай Ражабов — Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси pаиси маслаҳатчиси
- Мухайё Джураева — «Ҳунарманд» уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи
- Эркин Ходжакулов — Тошкент шаҳар умумюрисдикция судининг раиси
- Жанабай Садиков — ҳуқуқшунос
- Жалил Норов (марҳум)