Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиши, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириши режалаштирилган.
Давлат раҳбари бундан олдин Фарғона вилоятига 2020 йил июнда келган эди.