Ўзбекистон ва Миср ҳукуматлари ўртасида тузулган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимда Мисрнинг «Fly Egypt» авиакомпаниясининг Ўзбекистонга авиақатновларни йўлга қўйиши бўйича келишув акс этган.
Шунга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлиги томонидан «Fly Egypt» авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам равишда авиақатновларни амалга ошириш учун 3 февралда рухсатнома берилди.
Рухсатнома доирасида Қоҳира — Тошкент — Қоҳира ҳамда Шарм ал-Шайх — Тошкент — Шарм ал-Шайх йўналишларида парвозлар йўлга қўйилади. Авиакомпания рейсларни Боинг-737−700/800 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилган.