Фото: «Газета.uz»
Абдуманноп Туляганов президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлди
Давлат раҳбарининг фармони билан Абдуманноп Туляганов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Lotinchada
9 февраль 2021, 12:06
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни президент маслаҳатчисининг янги ўринбосарини тайинлаш бўйича фармонни имзолади.
Ушбу фармон билан юридик фанлар доктори Абдуманноп Туляганов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Telegram каналга аъзо бўлинг