Султонов Саиджамол Саидмухторович Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Султонов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.
У 2018 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Унга қадар туман ҳокими сифатида ўтган йилнинг августидан бери Жаҳонгир Иброҳимов ишлаётган эди. У 2021 йилнинг январида Юнусобод тумани ҳокими лавозимига ўтказилгани боис ушбу лавозим бўш қолган эди.