Япония бош вазири «ёлғизлик вазири» деб номланиши мумкин бўлган лавозимни жорий этишга буйруқ берди. У мамлакатда ёлғизлик ва яккаланишга қарши курашни бошқариши керак бўлади, дея хабар бермоқда Inc. нашри Nikkei маълумотларига асосланиб.
Ушбу вазир ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг кўпайиши муаммоси билан шуғулланади.
«Узоқ давом этаётаган пандемия туфайли аёллар орасида ўз жонига қасд қилишлар сони кўпаймоқда», — деди Япония бош вазири.
Ёлғизлик бўйича вазир ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш билан шуғулланадиган идоралар ҳаракатларини мувофиқлаштириши, шунингдек, кекса ёшдаги ва камбағал оилалар фарзандларинининг аҳволини кузатиб бориши керак бўлади.
Япония ССВ маълумотларига кўра, пандемия сабабли ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 10 йил ичида биринчи марта ошиб, 20 минг 919 кишини ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 3,7 фоизга кўп.