Президент фармойиши билан Баходир Матлюбов ИИВ Академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
У ушбу лавозимда 2016 йилдан буён фаолият юритган.
Шу билан бирга, президент қарорига мувофиқ Рустам Хатамов ИИВ Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди ва ички ишлар вазирининг ўринбосари — Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.