Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 1 мартдан кучга киради:
- 1 АҚШ доллари 13,03 сўмга арзонлади ва 10 525,50 сўмни ташкил этмоқда;
- 1 Евро 115,92 сўмга арзонлади ва 12 763,22 сўм деб баҳоланди;
- 1 Рубль 2,22 сўмга пасайди ва 141,09 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин доллар курси 15 сўмга арзонлаб, жами 10 538 сўмни ташкил қилганди.