«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг маълум қилишича, 28 мартдан бошлаб Урганч — Истанбул — Урганч ва 3 апрелдан Фарғона — Истанбул — Фарғона йўналишлари бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилади.
28 мартдан бошлаб, якшанба кунлари:
- Урганч — Истанбул (учиш — 09:30, қўниш — 11:50)
- Истанбул — Урганч (учиш — 13:20, қўниш — 19:05)
3 апрелдан бошлаб, чоршанба ва шанба кунлари:
- Фарғона — Истанбул (учиш — 08:50, қўниш — 12:30)
- Истанбул — Фарғона (учиш — 14:00, қўниш — 20:50) қатновлари амалга оширилади.