Абдирахман Сапаров Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар берди.
Бу ҳақда Жўқорғи Кенгеснинг тегишли қарори қабул қилинди.
У шу кунга қадар «Нукус давлат педагогика институти кимё-биология» факултети декани лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.