Бахтиёр Исмоилов Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу тайинловга қадар Бахтиёр Исмоилов Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.
2015−2016 йилларда Бош прокуратура суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бошқармаси катта прокурори, 2017−2021 йилларда Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари, Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.