18 март куни соат 9:20 атрофида кучли шамол эсиши оқибатида Сирдарё вилояти Боёвут тумани Халқ банки филиали биносинининг том қисми қулаб тушди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизматихабар бермоқда.
Маълумотга кўра, учиб кетган том қисми бинонинг жанубий-ғарбий қисмидаги, одатда фуқаролар бўлмайдиган қисмига тушган, жабрланганлар йўқ.
Ҳодиса оқибатда Боёвут туманидаги «Соҳил», «Беруний», «Учтургона» ва «Алишер Навоий» маҳаллаларига йўналтирилган тармоқ электр энергия узатишдан вақтинча узилди.
Бундан ташқари дарахтнинг шамол таъсирида қулаши натижасида «Маданият», «Учтургон» ва «Олмазор» маҳаллаларида ҳам электр энергия узатиш вақтинча тўхтатилди.
Юзага келган ноқулайликлар бугун соат 15:00 га қадар бартараф этилиши айтилмоқда.