Aралаш жанглар йўналиши чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов фаолиятини расман якунлади. Бу ҳақда Дана Уайт ўз Twitter’ида эълон қилди.

«У 100 фоиз, расман нафақада. Сенинг қандай ҳаракат қилишингни кўриш ажойиб эди. Барчаси учун раҳмат. Кейинги ҳаётингдан завқ ол дўстим», — деб хабар қолдирди Уайт ўзининг Twitter саҳифасида.

Хабиб Нурмагомедов ўтган йилнинг октябр ойида Aбу Дабида бўлиб ўтган UFC 254 мусобақасида Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилган эди. У қарорини онасига жанговар фаолиятини тугатишга ваъда бергани билан изоҳлаган.