Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида аёл 8 ойлик чақалоғини сотмоқчи бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фуқаро Н.Ж. фуқаро Н.га 2020 йил июль ойида туғилган ўғил фарзандини 10 000 AҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.