Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 2021 йил учун дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхатини тасдиқлади (рўйхат).
Рўйхат қуйидаги халқаро ташкилотлари рейтинги асосида тузилди:
- ARWU — The Academic Ranking of world Universities;
- THE — Times Higher Education;
- QS — Quacquarelli Symonds World University Rankings.
Рейтингда биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари Ўзбекистонда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.