Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойлари ҳолатига республика бўйича 59 754 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 243 тага кўп.
Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони:
- Самарқанд — 6 723 та;
- Фарғона — 5 900 та;
- Тошкент вил. — 5 459 та;
- Қашқадарё — 5 223 та;
- Сурхондарё — 4 893 та;
- Хоразм — 4691 та;
- Тошкент шаҳри — 4 717 та;
- Андижон — 4 434 та;
- Наманган — 4 190 та;
- Қорақалпоғистон — 4 178 та;
- Бухоро — 3 894 та;
- Жиззах — 2 388 та;
- Навоий — 1 528 та;
- Сирдарё — 1 536 та.
Маълумот учун, 2020 йилда карантин чекловлари жорий этилган давр мобайнида Тошкент шаҳрининг ўзидаги ФҲДЁ органлари томонидан 3270 та никоҳ қонуний қайд этилган эди.