Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги маҳалла аҳолиси деярли 1500 бош қўй туман ҳокимлиги биносига ҳайдаб келгани, бунга уларнинг қўй боқиш учун ажратилган ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилгаётганидан норози бўлиши сабаб бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолатнинг видео лавҳалари тарқалгач, хабар турли фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлди. Жумладан, Twitter фойдаланувчилари ушбу ҳолат юзасидан ўз фикрларини билдиришди.
Иқтисодчи Отабек Бакировдан (риторик) савол:
Бунақа ишдан кейин қўйлар митингга чиқмай ким чиқсин?
— bakiroo (@the_bakiroo) April 7, 2021
Қўйларнинг митингга чиқиши ҳақида қонунчиликда кўрсатилгани ёки йўқлиги ҳақида:
Қўйла бн митинг қилиш қонунчилида кўрсатилмаганмиди
— Bemalolxo'ja (@xotirijam) April 7, 2021
Twitter фойдаланувчиларидан бири чўпонларни мард дея баҳоламоқда:
Чупонлар анча мунчамиздан мардрок экан)
— Сайёра (@sayyora1409) April 7, 2021
Қўйлар митингига рухсат берилмагани ҳақида:
Қўйлар митингига рухсат этилмаган. Шунинг учун Рухсат этилмаган қўйлар митинги деб сарлавҳани таҳрирланг :) https://t.co/iNEsRKC1kL
— bakiroo (@the_bakiroo) April 7, 2021
Қўйлар ҳам кечирим сўраб чиқишлари мумкинми?
Қўйлар кечирим сўраб чиқса хой деворарсизлар https://t.co/JoUBlQdF2T
— Navruzbek (@navik21) April 7, 2021
Яна бир фойдаланувчининг фикри:
Фуқаролар митинг қилгани учун жазо бўлган давлатда, қўйлар митинг қилади https://t.co/k2J7LgMmDu
— Mufasa™ (@Mufasa_mh) April 7, 2021
Баъзи фойдаланувчилар New York Times ҳам ушбу қўйлар ҳақида ёзиши ҳақида ҳазил қилди:
Бу қўйла ҳали Нью Йорк Таймсда чиқади
— Bemalolxo'ja (@xotirijam) April 7, 2021