Анвар Асамов (чапда) ва Бахтиёр Раҳимов (ўнгда)
Фото: Telegram/ Нигоҳ
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Анвар Асамов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасига ўтди. Унинг аввалги лавозимига Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Бахтиёр Раҳимов тайинланди.
Lotinchada
9 апрель 2021, 18:33
Сиёсат
Бунга қадар инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари бўлган Анвар Асамов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. 2020 йилга қадар Божхона раисининг биринчи ўринбосари бўлган.
Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Бахтиёр Раҳимов эса унинг ўрнига инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Telegram каналга аъзо бўлинг