Давлат статистика қўмитаси январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳолати бўйича маълумотларни тақдим этди.
2021 йил 1-апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги доимий аҳоли сони 34 млн 695,6 мингни ташкил қилмоқда.
Йилнинг илк чорагида ЯИМ ўсиши ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 103%дан иборат бўлган.
Шунингдек, аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати 109,8%ни ташкил қилган.
Маълумотлар транспорт, қурилиш ва чакана савдо соҳаларида тикланиш оғир кетаётганини кўрсатмоқда. Йўловчи ташиш соҳасида эса ўтган йилнинг тегишли даври кўрсаткичига ҳали чиқилмаган.