Ўқитувчи ва талабалар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли 5 та ОТМ:
- Самарқанд давлат университети;
- Жисмоний тарбия ва спорт университети;
- Жаҳон тиллари университети ҳамда унинг академик лицейи;
- Тошкент давлат шарқшунослик университети;
- Самарқанд давлат чет тиллар институти 14 кунга масофавий таълим тизимига ўтди.
Бундан аввал, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳам масофавий таълимга ўтганлиги ҳақида хабар бергандик.