26 апрель куни Тошкент механика заводи ҳудудида чиқиндилар ёниб кетди. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса акс этган видеоёзувлар тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ФВВ навбатчилик қисмига соат 16:32да саноат чиқиндилари ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.
Ҳодиса жойига зудлик билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Оқибатда 60 квадрат метрга зарар етган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин бир неча дақиқаларда бартараф этилган.
Ҳодисада жабрланган ва қурбонлар йўқ.