Бугун, апрель ойининг охирги куни республика ҳудудлари бўйича Каспий денгизидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Куннинг биринчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг айрим туманларида, кечга яқин эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 25−28 даража атрофида бўлади.
Бугун ва эртага баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.
Шанба куни фақат республиканинг энг шарқий туманларида бироз беқарорлик сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли туманларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 29−32 даражагача, жанубда 34−37 даражагача кўтарилади.