Талабалар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кузатилганлиги сабабли яна 3 та ОТМ:
- Тошкент давлат техника университети;
- Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети;
- Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти 14 кунга масофавий таълим тизимига ўтди.
Аввалроқ, 2 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.