Коронавирусга қарши эмлаш ҳам худди грипп вирусига қарши эмлаш каби ҳар йили ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Севара Убайдуллаеванинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси тарқалишини жиловлашни назорат қилиш учун аҳолининг 70−80 фоизини вакцинация қилиш талаб этилади.

«Aммо ҳозирча болалар ва ҳомиладор аёлларга вакцина қилинмаяпти. Aҳолимиздаги эмланганлар сонини 80 фоиздан орттириш учун бу қатлам ҳам қамраб олиниши талаб этилади. Aйни пайтда дунё олимлари болалар ва ҳомиладор аёллар учун махсус вакцина ишлаб чиқиш устида бош қотирмоқда. Шу боис, вакцинация жараёни кейинги йилларда ҳам давом эттирилиши мумкин», — дейди у.

Севара Убайдуллаева вакцинадан кейин ҳосил бўладиган иммунитет қанча муддатга сақланишини ҳали дунё олимлари тўлиқ аниқлагани йўқлигини айтиб ўтди.

«Aгарда бу ҳолатда инфекцияга қарши антитаначалар узоқ муддат сақланмаса, ушбу вакцина билан ҳам худди грипп вирусига қарши эмланганимиз каби ҳар йили эмланиш талаб этилиши мумкин», — дейди тиббиёт фанлари доктори.