Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали олдида «ноўрин ҳатти-ҳаракатлар» акс этган видеолавҳа тарқалди.
Шундан сўнг видеода иштирок этган йигит узр сўраб чиқди.
«10 май куни ижтимоий тармоқларда видео тарқатдим. Алишер Навоий сиймосини масхара қилганимдан, бу ишимдан қаттиқ пушаймонман. Мен бу видеони бунчалик даражага олиб келишини билмагандим. Жудаям катта хато қилибман. Ўзбекистон юзини ерга қаратибман. Ҳаммадан чин юракдан кечирим сўрайман», — дейди у.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Видео олган ҳамда унда иштирок этган фуқароларга суд ҳуқми ўқилди.
Унга кўра И.П. ҳамда Л.Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, ушбу моддага мувофиқ 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.