16 май куни соат 11.55да Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Ботаника боғининг орқа томонида, очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
«Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинди», — дейилади хабарда.
Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган.
Ёнғин сабаби текширилмоқда.