Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида юк машинаси йўлнинг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати.
Ҳодиса 17 май куни Сайхунобод туман ҳудудидан ўтувчи 4К-675 автомобиль йўлида содир бўлган. Қайд этилишича, 26-мактабнинг 2-синф ўқувчилари йўлни пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётган бўлган. Шундан сўнг «Газ-53» улардан бирини уриб юборган.
Бола олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
«Ҳодисага транспорт воситаси ҳайдовчисининг бепарволиги ҳамда пиёданинг йўл қатнов қисмига кескин чиқиб кетиши сабаб бўлган», — дейилади хабарда.