Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди

24 май куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшни қаршилади. Ўзбекистон президенти фармонига кўра, бош вазир Абдулла Арипов кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкцияси билан ким шуғулланади?

Вазирлар Маҳкамасининг буйруғи билан тендерсиз «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш Mimar Group компаниясига, қатағон қурбонлари хотираси музейини таъмирлаш эса Ijod-Ijod компаниясига берилган. Уларга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсат этилди.

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб Иқболжон Эргашев тайинланди. Вилоят ҳокимининг яна бир ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ҳолиқов бўлди.

Тошкентнинг бир неча туманларида ичимлик суви ва иссиқ сув ўчирилади

25 майдан 27 майга қадар пойтахтнинг Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Сергели туманларининг баъзи ҳудудларида сув таъминоти тўхтатилади. Янгихаёт туманида сув босими камаяди.

«Тошкент телеминорасининг байроғи ёниб кетмаган». Тошкентдаги кучли ёмғир оқибатлари — видео

Тошкентда кучли ёмғир ёғиши оқибатида шаҳар кўчалари сувга тўлди. Ёмғир суви йўловчи автобуслари ичига ҳам кириб кетган. Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалари ётоқхонаси ичига ёмғир суви ўтиб кетгани ҳам айтилмоқда. Шунингдек, Тошкент телеминорасини чақмоқ урди.

Қашқадарёда тиббиёт ходимларига мажбуран ўт юлдирилди

Шаҳрисабзда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мажбурий ишга жалб қилинди. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудири маъмурий жаримага тортилди.

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги халқаро саммитда нутқ сўзлайди

Президент шу ҳафта «Ўзагроҳимоя» AЖ тизимини ислоҳ қилиш, ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш ва барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш бўйича йиғилишлар ўтказади. Давлат раҳбари 30 май куни Жанубий Кореядаги халқаро саммитда нутқ сўзлайди.

«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз оналарнинг фарзандлари боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш регламенти янгиланди. «Аёллар дафтари» га киритилган ёлғиз оналар фарзандларига имтиёзли навбатга эга бўлиш ҳуқуқи белгиланди.

Самарқандда электр тармоғидаги узилиш сабаб трамвай икки соатга тўхтаб қолди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида трамвай электр тармоғидаги узилиш сабаб тўхтаб қолгани ва йўловчилар томонидан силжитиб ҳаракатга келтирилгани юзасидан изоҳ берилди. Унда таъкидланишича, йўловчилар трамвай бошқа йўналишдаги автотранспорт воситаларига халақит қилмаслиги учун итариб, чорраҳани бўшатиб қўйишга кўмаклашишган.

Ангрендаги йирик аварияда 7 киши ҳалок бўлди ва 14 киши жароҳатланди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида MAN юк машинаси ва еттита енгил машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди, 14 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

«Навбат Ўзбекистонга». Президент сайлови олдидан ЕХҲТнинг махсус миссияси Тошкентга келди

Октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида ЕХҲТнинг махсус миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Миссия бўлажак президент сайловини ДИИҲБ томонидан кузатишга зарурат бор ёки йўқлигини ўрганади. «Агар бунга зарурат бўлса, бўлажак кузги сайловларда миссияни айнан қайси форматда жойлаштириш кераклиги ҳақида ҳулоса берамиз», — деди миссия вакили Алексей Громов.

Uzbekistan Airways Москвага рейсларни «Домодедово» аэропортига кўчирди

15 июндан бошлаб Uzbekistan Airways Москвага рейсларни «Домодедово» аэропортига кўчирди. Авиакомпаниянинг хабар беришича, бу қарор қулайликни таъминлаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида қабул қилинган.