Focus кино ва театр мактаби Бадиий фильмлар режиссёрлигига аризаларни қабул қилишни бошлади. Гуруҳ бадиий раҳбари — Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, сценарий муаллифи, режиссёр Зулфиқор Мусоқов.

Қабул йилига бир марта амалга оширилади ва республиканинг барча ҳудудларидан ўқувчилар қабул қилинади. Ушбу соҳада махсус таълим олмаганлар ҳам ўқиш учун ариза топширишлари мумкин.

Амалиёт. «Берлин-Оққўрғон» фильмини суратга олиш жараёнлари

Focus кино ва театр мактаби битирувчилари халқаро фестивалларда ғолиб бўлишган. Ўқувчилардан 5 нафари Москвадаги ВГИК президентлик дастурида бепул ўқиш имкониятига эга бўлганлар. Улар Focus мактабига киришдан аввал кино соҳасида умуман тажрибага эга бўлмаган.

Таълим формати: сценарийлар ёзиш, машқлар, репетициялар, муҳокамалар, буюк санъат арбоблари билан ижодий учрашувлар, микрофильмларни суратга олиш ва спектакллар.

Бухоро шаҳридаги амалиёт

Бадиий фильмлар режиссёрлиги йўналишида таҳсил оладиганлар қуйидаги асосий фанларни ўрганишади:

  • Бадиий фильм драматургияси;
  • Актёр билан ишлаш;
  • Жаҳон ва маҳаллий кинемотография панорамаси.

Шунингдек, иккинчи даражали фанлар ҳам ўқитилади:

  • Ижод психологияси;
  • Операторлик санъати;
  • Кинода овозли ечим;
  • Кинода постановкачи рассом;
  • Монтаж ва post-production;
  • Кино ишлаб чиқариш жараёнини ташкиллаштириш;
  • Киномаркетинг.

Кинорежиссёр Али Ҳамроев билан учрашув

Ўқиш давомида бошқа мутахассислик йўналишларида ҳам билим ва кўникмаларни ошириш учун ўқувчилар сценарий ёзишдан бошлаб кино ишлаб чиқаришгача бўлган жараён ҳақида барча маълумотларга эга бўлишади. Ўқитишнинг стандарт услубларидан чекинган ҳолда, бутун жараёнга киришилади.

Бадиий фильм режиссёрлигига ўқиётганлар Зулфиқор Мусоқов раҳбарлигида ўз кўзлари билан киножараённи кузатиш ва унда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

Театр ва кино оламининг ёрқин намоёндалари соҳага оид турли мавзуларда мастер-класслар ўтказишади.

Машғулотлар ҳафтасига 5 маротаба 2,5 соатдан ўтказилади.

Ўқувчилар имтиҳонларни муваффақиятли топширишса, уларга икки тилда ёзилган аттестат ва сертификат топширилади.

2019 йил Режиссёрлик мактаби битирувчилари

Ўқишнинг бошланғич босқичи учун тўлов миқдори: 2 ой — 5 000 000 сўм, 40 та дарс учун. Тўлов қисмлар билан амалга оширилиши мумкин. Жойлар сони чекланган.

Аризалар қуйидаги манзилда қабул қилинади: focusgroup.uz/uz/kino-rejissyorligi

Focus кино ва тeaтр мактаби дунёнинг 39 мамлакати мутахассислари билан ҳамкорлик қилади ва кўплаб халқаро тренингларнинг ҳамкори ва иштирокчиси ҳисобланади. Focus мактабининг асосий ҳамкори — Тошкентдаги Швейцария Конфедерацияси элчихонаси ҳисобланади.

Telegram: t.me/focusfilmuz

Instagram: www.instagram.com/focusfilmuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.