Айни кунгача Ўзбекистонда жами 1 738 830 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Эмланганлар орасида 499 094 нафар фуқаро вакцинанинг 2-дозасини ҳам қабул қилган.

26 майда Ўзбекистон бўйлаб 55 714 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 27 139 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 28 575 нафарни ташкил қилди.

Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 280 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 26 май ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99 344 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 269 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 94952 нафарга етди. Бунинг натижасида, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда, сўнгги кун ичида 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган бўлиб, касалликдан вафот этганлар сони 685 нафарни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3707 нафар бемор даволанмоқда.