Пойтахтнинг Миробод туманида 3 нафар аёл 24 ёшли кар-соқов бўлган аёл Моҳизода В.ни калтаклаб, тан жароҳати етказилгани ҳамда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур жиноятни содир этганликда гумонланувчи 28 ёшли Мумтозбегим Д. Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасига асосан қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Маълум қилинишича, бундан ташқари, Миробод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан Моҳизода В.га ҳимоя ордери топширилган.