27−28 май кунлари футбол бўйича Украинада Валерий Лобановский хотирасига бағишланган халқаро мусобақа ўз якунига етди. Унда Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси иштирок этди.

27 май куни Озарбайжонни 1:0 ҳисобида таслим қилган ўзбекистонлик ёшлар, 28 май куни мусобақа мезбони Украина ёшларини 2:0 ҳисобида таслим қилишди ҳамда турнир ғолибига айланишди.

Фото: Видеодан лавҳа

Иккита ўйинда иккита гол урган Жасур Жалолиддинов мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.