24−31 май кунлари БААда бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.
31 май куни ўтказилган финал баҳсларида 10 вазн тоифасидан 7 тасида ўзбекистонлик боксчилар қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боришди. Уларнинг 6 нафари эса терма жамоа ҳисобига олтин медалларни тақдим қилди.
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мазкур мусобақада эришган натижалари қуйидагича бўлди:
Олтин:
- -49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
- -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
- -69 кг: Бобоусмон Батуров
- -75 кг: Саиджамшид Жафаров
- -81 кг: Дилшодбек Рўзметов
- +91 кг: Баҳодир Жалолов
Кумуш:
- -56 кг: Мизазиз Мирзаҳалилов
Бронза:
- -60 кг: Абдумалик Халаков
- -64 кг: Элнур Абдураимов
- -91 кг: Санжар Турсунов
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Шу тариқа, боксчилар ўз йўналишларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди. Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси ушбу чемпионатни 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медаль билан якунлашди.