Май ойида истеъмол бозорида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 0,5 фоизга ўсди, дейилади Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида. Йил бошидан буён уларнинг нархи ўртача ойлик қиймати 0,9% бўлган ҳолда 4,6% га ўсди. Йиллик ҳисоботда истеъмол нархлари индексининг ўсиши 10,9% га этди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар орасида мевалар ва ёнғоқлар сезиларли фарқ билан етакчилик қилиб, ой давомида улар 8,9% га қимматлашди. Бундан ташқари, бир фоизлик ўсиш чегарасини шакар, қандолатчилик маҳсулотлари ва десертлар (1,3%) ҳамда балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари (1,1%) ҳам босиб ўтди. Нархларнинг пасайиши сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар (-7,3%) ҳамда ёғ-мой маҳсулотлари (-0,6%) нархларида қайд этилди.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан (мева-сабзавотлардан ташқари) ой давомида шакар (2,5%), тирик, музлатилган балиқ (1,5%), гречка (1,3%), суякли мол гўшти (1,1%), қўй гўшти (0,9%), суяксиз мол гўшти (0,8%), сут (0,5%) сезиларли даражада қимматлашди.

Ой давомида нархларнинг пасайиши пахта ёғи (-1,5%), кунгабоқар ёғи (-0,2%), сули ёрмаси (-0,3%), манний ёрмаси (-0,1%) нархларида қайд этилди. Еттита ҳудудда тухум нархларининг пасайиши (-0,4% дан -2,5% гача), олтита ҳудудда нархларнинг ошиши (0,6% дан — 1,6% гача) қайд этилди.

Май ойи давомида мева-сабзавот маҳсулотларидан сабзи (30,2%), лавлаги (22,4%) ва олма (16,7%) нархлари бошқаларга нисбатан сезиларли даражада юқори кўтарилди. Нархларнинг сезиларли даражада пасайиши янги узилган бодринг ва помидор (-62,8% ва -40,4%), булғор қалампир (-29,4%) нархларида қайд этилди. Йил бошидан бошқаларга қараганда сабзи (1,6 баробар), лавлаги ва қовоқ (1,5 баробар) сезиларли даражада қимматлашган бўлса, янги узилган бодринг (-72,7%) ва помидор (-13,8%) нархларида бошқаларга нисбатан сезиларли пасайиш қайд этилди.

Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари

Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ой давомида 0,3% га қимматлашди. 2020 йилнинг декабрига нисбатан тамаки маҳсулотлари 6,9% га, спиртли ичимликлар ўртача 4,2% га қимматлашди. Йиллик нисбатда тамаки маҳсулотлари нархлари 12,7% га, спиртли ичимликлар 9,1% га ошди.

Турар жоой хизматлари

Май ойида турар жой хизматлари, сув, электр, газ ва бошқа ёнилғИ турлари нархларида сезиларли ўгаришлар кузатилмади. Нархларнинг пасайиши цемент (-1,5%) ва дераза ойналари (-0,3%) нархларининг пасайиши билан боғлиқ ҳолда турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун материаллар (-0,1%) гуруҳида қайд этилди. Слесарлар, сантехниклар, электриклар ва бўёқчилар хизматлари аксинча, ой давомида 0,3% га қимматлашди.

Йил бошидан турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун материаллар 2,9% га (2020 йил майига нисбатан 10,4% га), турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари 2,8% (13,9%), совуқ сув ва канализация учун тўловлар 1,6 баробарга (1,9 баробарга), кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш 1,7% (2,2%), чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш учун тўлов 1,1% га (3,2%) қимматлашган.

Уй-рўзғор асбоблари, маиший техника ва турар жойларга кундалик хизмат кўрсатиш

Уй хўжаликларида ишлатиладиган тўқимачилик маҳсулотларини тикиш ҳамда гилам маҳсулотларини ювиш ва тозалаш хизматлари 0,9% га, ошхона буюмлари, ювиш ва тозалаш воситалари 0,4% га, йирик ва кичик маиший приборлар 0,1% дан 0,4% гача оралиқда, бошқа қисқа муддатли фойдаланиш учун буюмлар 0,6% га, маиший мебель 0,2% га, уларни ўрнатиш ва таъмирлаш хизматлари 0,4% га қимматлашди.

Умуман олганда, 2021 йилнинг дастлабки беш ойида уй хўжалигини юритиш ва маиший хизматлар (7,4%), жумладан заракунандаларни дезинфекциялаш ва йўқотиш хизматлари (13,2%) нархлар ошиши бў- йича етакчи бўлди. Йиллик нисбатда нархлар ошиши бўйича етакчи ўринлар ҳам уй хўжалигини юритиш ва маиший хизматларга (19,3%) тегишли бўлди.

Тиббий хизматлар

Соғлиқни сақлаш соҳасида кузатиладиган асосий товарлар ва хизматлардан 2021 йилнинг май ойида даволовчи массаж (1,8%), диагностика визуализацияси (1,1%), даволовчи стационар ва реабилитация (1,0%) ҳамда стоматология (0,9%) хизматлари нархлари ой давомида бошқаларга нисбатан сезиларлироқ ошди.

Йил бошидан нархларнинг юқори даражада ошиши стационар даволаш (7,8%) ҳамда диагностика визуализацияси ва тиббий лаборатория хизматлари (6,5%) нархларида қайд этилди.

2020 йилнинг майига нисбатан диагностика визуализацияси ва тиббий лабораториялар (14,9%), стационар даволаш ва реабилитация (14,4%) ҳамда амбулатор даволаш ва реабилитация (13,6%) хизматлари сезиларли даражада қимматлашди.

Транспорт хизматлари

Мазкур бўлимда республика бўйича ўртача 3,7% га қимматлашган бензин нархларининг ошиши ҳал қилувчи инфляцион омил бўлди. Пропан нархлари ой давомида 3,2% га ошди, метан аксинча 0,5% га арзонлашди. Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари 1,1% га, мойлаш маҳсулотлари 0,4% га қимматлашди.

Маҳсулотларни етказиб бериш хизматлари 1,8% га қимматлашди. Йўловчи ташиш транспорти хизматлари қиймати 0,9% га ошди. Шу билан бирга, кузатилаётган йўналишлар бўйича ҳаво ва темир йўл транспорти чипталари нархларида (мос равишда 2,6% ва 0,8%) ҳамда шаҳарлараро (2,1%) ва шаҳар ичида (1,5%) автобус учун тўловлар нархларида юқорироқ ўсиш қайд этилди.

2021 йил бошидан нархларнинг сезиларли ошиши бензин (14,2%), йиллик нисбатда эса ҳаво транспортида йўловчи ташиш хизматлари (1,4 баробар) нархларида қайд этилди.

Ахборот ва алоқа

Ой давомида турғун алоқа воситаси ускуналари 0,6% га, ахборот ва коммуникация ускуналарини таъмирлаш ва ижарага бериш 0,5% га, мобил алоқа воситалари, ахборотни қайта ишлаш ускуналари ҳамда овоз ва тасвирларни қабул қилиш, ёзиб олиш ва акс эттириш учун ускуналари 0,3% га қимматлашди.

Умуман, 2021 йилнинг январмай ойларида бошқаларга нисбатан ахборот ва коммуникация ускуналарини таъмирлаш (5,1%), комплекс телекоммуникация хизматлари (3,9%) ҳамда овоз ва тасвирларни қабул қилиш, ёзиб олиш ва акс эттириш учун ускуналар (4,6%) нархлари сезиларли даражада ошди.

Йиллик нисбатда, катта фарқ билан нархлар ошиши бўйича устунликни ахборот ва коммуникация ускуналарини таъмирлаш хизматлари (15,4%) эгаллаб туришда давом этмоқда.

Дам олиш, спорт ва маданият

Май ойида мазкур бўлимда асосий нархлар ошиши фотосурат соҳасидаги хизматлар ҳамда боғдорчилик маҳсулотлари, ўсимликлар ва гуллар нархларида қайд этилди (0,7% дан). Канцелярия товарлари ва расм чизиш учун материаллар ҳамда очиқ ҳавода дам олиш, спорт ва туризм учун ускуналар ой давомида 0,3% га қимматлашди.

2020 йилнинг декабрига нисбатан энг юқори нархлар ошиши газеталар ва даврий нашриёт (14,6%) нархларида қайд этилди.

Йиллик нисбатда нархлар ошиши бўйича етакчилик дарсликлар ва ўқув воситаларига тегишли бўлиб, ўтган йилнинг майига нисбатан 36,0% га қимматлашган.

Таълим соҳасидаги хизматлар

Таълим соҳасидаги хизматлармай ойидан давлат мактабгача таълим муассасалари (МТМ) тўловлари миқдори ўртача 15% га ошди. Саккизта ҳудудда нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўловлари 1,4% дан 4,8% гача оралиқда (қолган олтита ҳудудда нархлар ўзгармасдан қолганлигини ҳисобга олган ҳолда ушбу хизмат тури бўйича нархларнинг ошиши республика бўйича ўртача 1,6% ни ташкил этди). Репетиторлар хизматлари ой давомида 1% га, ўқув курсларида таълим олиш 0,5% га қимматлашди.

Йил бошидан репетиторлар хизматлари нархлари республика бўйича ўртача 4,2% га, курсларда ўқиш 3,5% га, давлат ва нодавлат МТМ хизматлари мос равишда 15,0% ва 3,0% га ошди.

Йиллик нисбатда нархлар ошиши бўйича етакчилик давлат МТМ (15,0%) чет тили ва бошқа ўхшаш курсларда ўқитиш (8,8%) ҳамда репетиторлар хизматларига (8,6%) тегишли бўлди.

Ресторанлар ва меҳмонхоналар хизматлари

Кафелар ва ошхоналарда тайёр овқатлар ой давомида 0,2 — 0,4% чегарасида қимматлашди. Отеллар, меҳмонхоналар ва шу каби меҳмонхоналар хизматлари ушбу даврда 0,2% га арзонлашди, дам олиш марказлари хизматлари қиймати ўтган ой даражасида қолди.

Январь-май ойларида нархлар ошиши бўйича етакчилик дам олиш марказлари хизматларига тегишли бўлиб, уларнинг нархлари ушбу даврда 17,3% га ошди.

2021 йилнинг май ойида йиллик нисбатда нархлар ошиши бўича биринчилик ҳам дам олиш марказлари хизматларига (24,3%) тегишли бўлди. Кафелар ва ошхоналарда тайёр овқатлар ўтган йилнинг май ойига нисбатан 13,7% ва 15,4% га, бошқа овқатланиш муассасаларида 16,1% га қимматлашди. Отеллар, меҳмонхоналар ва шу каби меҳмонхоналар хизматлари 2020 йилнинг май ойига нисбатан 10,6% га қимматлашган.

Суғурталаш ва молиявий хизматлар

Суғурта ва молиявий хизматлар қийматлари ой давомида деярли ўзгаришларга дуч келмади. Миллий валюта қийматининг АҚШ долларига нисбатан ўзгариши натижасида фақатгина пул ўказмалари учун тўловларда 0,6% га ошиш қайд этилди.

2021 йил январь-май ойлари давомида суғурта хизматлари қийматлари ҳам барқарор даражада қолди, молиявий хизматлар эса 1,4% га қимматлашди. жорий йилнинг дастлабки беш ойи давомида банк хизматлари 2,6% га, пул ўтказмалари учун тўлов қиймати 0,8% га ошди.

Йиллик нисбатда молиявий хизматлар нархларининг ошиши 6,2% даражасида қайд этилиб, бунга банк хизматлари қийматларининг 1,1% га, пул ўтказмалари учун тўлов 4% га ҳамда электрон тўлов тизимлари орқали пул ўтказмалари учун тўловнинг 18,9% га қимматлашиши таъсир ўказган.

Маиший товарлар ва хизматлар

Маиший товарлар ва хизматлардан сартарошхоналар хизматлари ой давомида 1,2% га, шахсий хизмат кўрсатиш корхоналари хизматлари 0,6% га, шахсий фойдаланиш учун асбоблар, буюмлар ва товарлар (электр буюмлардан ташқари) ўртача 0,6% га қимматлашди.

Соатсозлик хизматлари май ойида 0,8% га, йўл учун буюмлар, болалар учун буюмлар ва бошқа тоифаларга киритилмаган шахсий фойдаланиш учун буюмлар 0,3% га қимматлашган. Бошқа хизматлар орасида май ойида ҳужжатларни нусхалаш (ксерокопия) хизматлари бошқаларга қараганда сезиларлироқ ошди (1,3%).

Умуман олганда, 2021 йилнинг январь-майида нархлар ошиши бўйича етакчи учликдан диний хизматлар (11,7%), ҳуқуқий тусдаги хизматлар (9,5%) ва сартарошхоналар хизматлари (9,3%) ўрин олди.