Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди. Душанбе халқаро аэропортида давлати раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Фото: президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёевни кутиб олишда кўплаб ёшлар ва ижодий жамоалар ҳам иштирок этди.
Давлат раҳбарлари музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.
Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.