Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 572 988 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 572 101 доза, 2-босқичда эмланганлар 960 670 нафарни, 3-босқич эмланганлар 40 217 нафарни ташкил қилди.
11 июнда Ўзбекистон бўйлаб 43 380 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 20 279 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 15 016, 3-босқич эмланганлар 8085 нафарни ташкил қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (308 288 доза), Наманган вилоятида (300 418 доза), Андижон вилоятида (301 289доза) ташкил қилмоқда.
Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 314 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 11 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103 206 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 229 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 99 152 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Кеча, шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 705 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3349 нафар бемор даволанмоқда.