Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқич сўнгги ўйинида Саудия Арабистонига имкониятни бой берди. Шу тариқа Ўзбекистон Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди.
Мазкур ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда, жумладан Twitter тармоғида турли фикр-мулоҳазалар билдирилди. «Газета.uz» уларнинг айримларини тўплади.
Ўзбекистон терма жамоаси авваллари ҳеч қачон саралашнинг 2-босқичида қолиб кетмаган эди. Бу сафарги ҳолат эса ўзига хос антирекорд бўлди:
Кстати, Янги Ўзбекистоннинг мутлақо янги натижаси бўлди. Тарихда бўлмаган
— ™ (@murodov_) June 15, 2021
Юқоридаги твитнинг бироз бошқачароғи:
Эски Ўзбекистонда ҳеч бўмаса сўнги босқичга чиқардик
— Navruzbek (@navik21) June 15, 2021
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича:
Ҳамма дурангга позиция очаётганда, гардкамчи Абрамов саудиянинг йирик ғалабасига ставка қўйган.
— bakiroo (@the_bakiroo) June 15, 2021
Саудия Арабистонининг ғалабаси ҳақида:
Саудларни ҳалоли бўсин. Зўр ўйнашди, ёрворишди. 3−0 га ютаётгандаям томоғидан томири кўриниб бақириб юрган мураббийигаям маладес. Биз ошга қарайлик, совумасин.
— Alimoff (@Iplosello) June 15, 2021
Ўзбек мухлисининг жон куйдириб ёзган твити:
Ўзбекистон термаси Абрамов, Қосимов, Бабаян атрофида айланиб юраверади. Ҳар бири келганда ўзини любимчикларини опкелади. Ўртада мухлислар аҳмоқ бўп қолаверади.
— G‘ayrat Yo‘ldosh (@Gayrat_Yuldosh) June 15, 2021
Ўша машҳур фильм ёдингиздами?
Онамдан қолган тошойна қани? pic.twitter.com/ocHbsOz3vz
— Navruzbek (@navik21) June 15, 2021
Шоумэн Миршакар Файзуллаевдан твит:
Bulardan shunchalik qilib, «yutqazsa srazu qoʻyvoraman» deb birorta hazilimni kesibam qoʻymabman
— Mirshakar (@F_Mirshakar) June 15, 2021
2021 йил аввалида Париж-2024 Олимпия ўйинларига янгича стратегия асосида тайёрланиш мақсадида Парижда қатнашиши мумкин бўлган авлод вакиллари иштирокида жамоа тузилди. «Олимпик» номи остида янги футбол клуби ташкил этилган эди. Ушбу лойиҳа ҳақида:
Ҳа яна битта гап. Дунёдаги энг фойдасиз лойиҳалардан бири мана шу Олимпик https://t.co/JxuMVSyByV
— ™ (@murodov_) June 15, 2021
Изоҳсиз:
Кўнглини оғритгансизлар… pic.twitter.com/qXd9UjmVq4
— Навқирон (@Navqiron) June 15, 2021
Сиз бу борада қандай фикрдасиз?
Ўзбекистон ЖЧга чиққунча уже ЖЧлари ўтқазилмасаям керак.
— Янги Жасурбай… (@JasurNormetov) June 15, 2021
26 март куни ёзилган твит:
Абрамовнинг энг катта ютуғи бу терма жамоадан ҳеч ким кутмаганда истеъфога чиқарилганида эди. Ўшанда ҳамма додлаб қолганди. Кўпчилик учун герой бўлиб бўган. Ўша обрўсини ҳеч қачон қайтара олмайди. Бу жамоа охирги саралаш босқичигаям чиқа олмай антирекорд ўрнатади изб қипқўйинглар
— ™ (@murodov_) March 26, 2021
Янги шиор ҳақида:
Шиорни қара))))
— Бобур Фозилхон ўғли (@BoburAkmalov) June 15, 2021
Сани шиоринггина янги, Ўзбекистон эски)))) pic.twitter.com/WPP1QLt1tS
«Футбол эса ўша-ўшадир…»
Умрим бино бўлиб илгарги йил икки қатор шеър ёзгандим. Млин. Доим актуал бўлди
— Элмурод Эрматов (@elmurod6904) June 15, 2021
ЎЗБЕКИСТОН БУ — СЎЛИМ ГЎШАДИР,
ФУТБОЛИ ЭСА ЎША-ЎШАДИР. pic.twitter.com/Z0y7xm7oAh
Бу ҳолат кўпчиликда бўлган бўлиши мумкин:
Ҳозир қаердадир дадаси билан ухламай футбол кўриб, ич ичидан хўрлиги келиб турган 9−10 ёшли болани ўйлаб ичим эзилиб кетяпти. Бор бундай болалар. Биз ҳам бўлганмиз.
— Alimoff (@Iplosello) June 15, 2021
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг энг яхши 2-ўринни қўлга киритган терма жамоалар ичида 7-ўринни эгаллади. Улар Уммон, Ироқ, Ветнам, Хитой, Ливан ҳамда Тожикистондан кейинги ўринга эга чиқди. Шу тариқа Ўзбекистон Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди.