16 июнь куни «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди, дея хабар бермоқда Huquqiy Axborot Telegram канали.
Фармонга кўра, эндиликда қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:
- ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари;
- ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;
- нострификация тест синовлари.
Маълумотга кўра, 2021−2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган «imtihon.uz» веб-платформаси ишга туширилади.