Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида Осиё чемпионати якунига етди. Мазкур Осиё чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар рекордни янгилашди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, уч кун давомида таэквондочилар қитъа чемпионлиги учун кураш олиб боришди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза жами 10 та медални қўлга киритишди. Бунга қадар Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон битта Осиё чемпионатида 10 та медаль қўлга киритилмаган эди. Бунгача энг яхши натижа 2018 йилги мусобақада қайд этилганди — 8 та медаль.
Қайд этилишича, таэквондочилар олтин медаль олиш бўйича ҳам ўз рекордини такрорлашди. Бунгача ўзбекистонлик таэквондочилар битта Осиё чемпионатида максимум 3 та олтин медални қўлга киритишган. Бу 2014 йил Тошкентда ўтган қитъа чемпионатида содир бўлганди.
Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатларида қанча медаль олишган:
- 2004 — 1та бронза
- 2006 — йўқ
- 2008 — 1та бронза
- 2010 — 2та кумуш, 4та бронза
- 2012 — 1та кумуш, 2та бронза
- 2014 — 3та олтин, 3та бронза
- 2016 — 1та олтин, 1та кумуш, 2та бронза
- 2018 — 2та олтин, 1та кумуш, 5та бронза
- 2021 — 3та олтин, 1та кумуш, 6та бронза