4 июлдан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент — Тбилиси — Тошкент йўналиши бўйича якшанба куни қўшимча қатновни амалга оширади. Ҳафтасига умумий ҳисобда учта мунтазам авиақатнов: сешанба, жума ва якшанба кунлари бажарилади, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Якшанба кунидаги янги авиақатновнинг учиш вақти:
- Тошкентдан Тблисига 08:10 — 10:30;
- Тбилисидан Тошкентга 11:30 — 15:30.
Авиачипта нархлари:
- Тошкент — Тбилиси 2 340 000 сўмдан;
- Тошкент — Тбилиси — Тошкент 4 070 000 сўмдан бошланади.