Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 918 909 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 723 372 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 068 278 нафарни, 3-босқич эмланганлар 127 259 нафарни ташкил қилди.

21 июнда Ўзбекистон бўйлаб 47 882 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 21 163 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 14 641, 3-босқич эмланганлар 12 078 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (344 657 доза), Наманган вилоятида (340 317 доза), Андижон вилоятида (332 141 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 385 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 21 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106 847 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 383 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 102 546 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 720 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3581 нафар бемор даволанмоқда.