Масъул идораларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда Республика махсус комиссияси томонидан:

  • кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;
  • 65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;
  • Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 июндан 12 июлга қадар Тошкент шаҳрига қўни вилоятлардан кириш бўйича чекловлар ўрнатилади. Ушбу санадан бошлаб барча умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар объектларнинг иш вақти соат 8:00дан 20:00гача қилиб белгиланади.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг ошиши сабабли Тошкент шаҳри «қизил» тоифадаги ҳудуд деб белгиланди.