Россиянинг Волгоград вилоятида ичида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ЙТҲга учради, дея хабар бермоқда Россия ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати.
Дастлабки маълумотларга кўра, тахминан соат 07:15 да «Москва-Волгоград» федерал автомагистралида «Газель» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси зовурга ағдарилиб кетган.
Аниқланишича, салонда 14 нафар йўловчи бўлган — барчаси Ўзбекистон фуқаролари. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 13 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Ҳодиса юзасидан текширув ўтказилиб, барча ҳолатлари аниқланади, дейилади хабарда.