Ўзбекистонда бир нечта ижтимоий тармоқлар фаолияти вақтинчалик чекланди, дея хабар бермоқда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати. Фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар номи кўрсатилмаган, аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Twitter, TikTok ва ВКонтакте фаолиятида узилишлар бўлаётганини айтмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда, жумладан Twitter ва Telegram тармоғида турли фикр-мулоҳазалар билдирилди. «Газета.uz» уларнинг айримларини тўплади.
Иқтисодчи Отабек Бакиров Сенат раиси твитларини VPN орқали ёзадими деб сўрамоқда:
Қизиқ, Ўзбекистоннинг амалдаги иккинчи одами Танзила Нарбаева @TNarbaeva твитларини VPN ишлатиб ёзаяптимикан?
— bakiroo (@the_bakiroo) July 2, 2021
Депутат Дониёр Ғаниевнинг таъкидлашича, «шундай яхши қонунни қабул қилган депутатларни „дуо“ қилиб қўйиш керак»:
Shaxsga doir ma’lumotlar to’g’risidagi qonun talablarini bajarmagani uchun ayrim ijtimoiy tarmoqlar bugundan bloklanibdi.
— Doniyor Ganiyev (@MP_Ganiyev) July 2, 2021
Ichida Tweeter ham bor emish.
Nima ham derdik, shunday yaxshi qonunni qabul qilgan biz deputatlarni «duo» qilib qo’yorasizlar)))https://t.co/RsPmkewiUU
Daryo фотомухбири Мадина Нурмани VPN`ни эслаяпти:
VPN, VPNjonim, VPNqizg’aldoq
— Nurmanova Madina (@madina_nurman) July 2, 2021
Сарказмли твит:
Твиттер ва тикток фақат «Ўзбек» — Хитой вакцинасини олганларга еқиб бериларкан
— Kurbanoff.net (@KurbanoffNet) July 2, 2021
Яна бир фойдаланувчидан коронавирус ва карантин ҳақида твит:
Тик-ток шундай қилиб Ўзбекистондан карантинга олиндими?)
— Navruzbek (@navik21) July 2, 2021
Блогер Шаҳноза Соатованинг ўғлининг телефонида TikTok ишлаяпти:
Нимага ҳаммада ишламаётган Тик-ток мани болларимни телефонида ишлаяптиАрини ўлдирмовдим-кууу
— Shahnoza Soatova (@ShahnozaSoatova) July 2, 2021
Яна бир блогер Хушнуд Худойбердиев Telegram`ни блокламасликларидан умид қиляпти:
Ишқилиб, Телеграмни блоклаб қўйишмасинда.
— Xushnud Xudoyberdiyev (@xushnudbeck) July 2, 2021
Меҳмонхона ва кафеларни карантин сабаб ёпишганида тадбиркорларга роса қийин бўлган экан-а?)
VPN`дан фойдаланишни бошлаган фойдаланувчилар:
Qalban Germaniyaga sayohat) pic.twitter.com/ndIYG3I12n
-Ꭰr.Ꮪhᴀᴋhʙᴏzʙᴇᴋ Ꮶhᴀʍid (@Shokh_dentist) July 2, 2021
Qalban nemisman pic.twitter.com/pn2G3LEe74
— Laylo Anvarovna (@laylo_anvarovna) July 2, 2021
Германияга бориш ҳам насиб этди)))
— Севара Уринбаева (@Sevara0828) July 2, 2021
Twitter`да бирор қиз/йигитни ёқтириб қолган фойдаланувчилар учун «маслаҳат»:
Twitterda sevganing bo’sa raqamini ovol tezroq)
— Odiliy (@menoov) July 2, 2021
Изоҳсиз:
VPNни екиб мана шу видеони тескари (охиридан бошига) кўринг pic.twitter.com/yck1KP2avB
— Kurbanoff.net (@KurbanoffNet) July 2, 2021
Яна бир фойдаланувчининг фикрича, Telegram чеклаб қўйилса мамлакат иқтисодига зарар бўлиши мумкин экан:
Ўзбекистондаги жуда кўплаб бизнес эгалари асосан рекламани телеграм орқали беради. Онлайн одамлар хам асосан телеграм орқали хабарларни ўқийди ва шу ерда бир бирлари билан мулоқат қилади. Телеграмни блоклашса давлат иқтисодиётига ҳам тасир қилади.
— Izzatbek Musayev (@vodiybozor) July 2, 2021
Шунингдек, мазкур ҳолатга Telegram`даги айрим каналлар ҳам эътибор қаратяпти.
«Altman News» канали президентнинг TikTok`ни танқид қилганидан сўнг уни чеклаб қўйишгани, шунингдек, давлат раҳбаридан Яккасарой электр тармоғини ҳам танқид қилишини сўради. Қайд этилишича, у ерда 3 соатдан бери чироқ йўқ.
Телеграмдаги «bakiroo» каналининг ёзишича, ижтимоий тармоқлар маълумотлар базасини Ўзбекистонда икки дунёда ҳам кўчирмаслигини била туриб ҳам, шу қонуннинг қабул қилиниши аслида цензурага хоҳиш ва мойиллик ҳаддан зиёд эканини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзкомназорат" «ВКонтакте», Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқларида ўзбекистонликларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун «Mail.ru Group», «Twitter Inc» ва «Tencent-Inc» компанияларига кўрсатмалар берилгани ҳақида маълум қилганди.
Фируз Aллаев телеграм-каналида ёзишича, ижтимоий тармоқларга киришдаги муаммо бизнес учун ҳам муаммо яратади. Чунки кичик бизнесдан тортиб каттасигача ижтимоий тармоқлар бугунги кунда энг арзон ва энг қулай реклама майдонидир.
«Масалан, TikTok кичик бизнес учун охирги вақтда жуда керакли платформага айланганди. Баъзи бир тик-ток блогерларининг битта рекламаси 100 AҚШ долларигача баҳоланарди. Aгар Facebook, Instagram ва Telegram фаолиятида ҳам муаммо бўлса, бу бизнес учун сезиларли зарар олиб келади», — дея қўшимча қилади у.