Айни кунгача Ўзбекистонда жами 4 083 739 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 2 404 133 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 302 817 нафарни, 3-босқич эмланганлар 376 789 нафарни ташкил қилди.
3 июлда Ўзбекистон бўйлаб 114 065 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 69 631 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 23 452, 3-босқич эмланганлар 20 982 нафарни ташкил қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (492 662 доза), Фарғона вилоятида (474 382 доза), Андижон вилоятида (456 161 доза) ташкил қилмоқда.
Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 467 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 3 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 112 597 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 360 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 108 764 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 747 нафарни ташкил қилди.