4 июль куни тахминан саот 18:00 ларда Яшнобод туманидаги Охангарон шоссесида ҳаракатланаётган Matiz уч қаватли йўл айланмасининг иккинчи қаватидан пастга тушиб кетди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.


Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли У. Н. бошқарувни йўқотган. Ҳозирда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.