Давлат божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди, дея хабар бермоқда «Нигоҳ» телеграм-канали.
Маълум қилинишича, Нодир Мусамухамедов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар у Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи эди.
Нодир Мусамухамедовнинг ўрнига мазкур лавозимга Шовкат Салихов тайинланди.